❗️СберБанк огоҳлантиради:
«Вам кредит»: телефон фирибгарларининг янги ҳийласи.
"Сизга кредит расмийлаштирилди" схемаси янгича кўринишда яна тарқала бошлади.
Фирибгар сизга телефон қилади ва сизни номингизга кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар беради. Сиз эса албатта, менга кредит керак эмас дейсиз ва гўшакни қўясиз.
Бироз вақт ўтгач, "банкдан" сизга яна қўнғироқ қилишади ва кредит олганингиз учун миннатдорчилик билдиришади. Сиз эса "мен ҳеч қанақа кредит олганим йўқ ахир!" дейсиз ва хавотирга туша бошлайсиз. Улар асл вазиятни аниқлаштириш учун сизни "мутахассис" билан боғлашади.
Уёғи эса анъанавий фирибгарлик схемаси бўйича кетади: фирибгар "оператор" сизни кибержиноятчилар қурбонига айланганингизга ишонтиради, айнан ўша жиноятчилар сизни номингиздан кредит олишган дейди.
"Фирибгарликни олдини олиш учун" сизни "встречный кредит" олишга кўндиради ва пул дарҳол "хавфсиз ҳисоб рақам"га (аслида эса товламачиларни "чўнтаги"га) ўтказилади. Тамом.
❗️Унутманг!
Фақат фирибгарлар пулни "хавфсиз ҳисоб рақам" га ўтказишни ёки маблағни ҳимоя қилиш учун кредит олишни сўрайдилар.
Озгина шубҳа туғилиши биланоқ телефонни қўйиб қўйинг, суҳбатни давом эттиришдан фойда йўқ. Ҳисобингиздаги пуллардан хавотир олсангиз банкнинг расмий телефон рақамларига ўзингиз телефон қилинг ва ҳолатга ойдинлик киритиб олинг. Ёки банк бўлимларидан бирига ўзингиз шахсан боринг.

- Категория
- Сбербанк кредит
Комментариев нет.